“Адолат” боғига асос солинди

28.02.2020 14:02:46

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўрғонтепа туман кенгаши фаоллари партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тозалов ва ободонлаштириш акциясини ўтказдилар. Бундан кўзланган мақсад  ҳудудларни ободонлаштириш ва экологиямиз мусаффолигини таъминлаш мақсадида янги боғлар ташкил этишдир.

— Мақсадимиз туманда “Адолат” номи билан боғлар барпо этиш, - дейди халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгаши депутати Фотима Сиддиқова -Ҳозирда асосан катта йўл бўйларига манзарали кўчатлар экилмоқда. Биринчи куннинг ўзида 80 тупдан ортиқ кўчат ўтқазилди. Наврўз байрами арафасида маҳаллаларда фаолларимиз мевали боғларга асос солади.

Сафдошларимиз бошлаган ташаббус жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+