“Адолат”га камарбаста бўламиз!

10.01.2020 15:01:18

 

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида биз ёшларга билдирган ишончидан  руҳландим, илҳомландим. Олдимга каттадан-катта мақсадларни қўйдим ва бу борадаги ҳаракатимни кучайтирдим.

Бугунги кунда биз ёшларнинг ҳар тамонлама етук билим эгаси, ўз танлаган касбининг мутахассиси бўлиб етишиши учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилган. Мен жаннатмакон дея таърифланаётган мустақил Ўзбекистон фарзанди эканимдан ҳар қанча фаҳрлансам, ғурурлансам арзийди. Талаба сифатида шуни айтишим мумкинки, мен тахсил олаётган Урганч давлат университетида таълим ва тарбия олиш учун барча зарур шарт-шароитлар, шу жумладан, ўқув ва лаборатория, спорт заллари жуда юқори даражада жихозланган. Ўтган ўқув йили менинг ҳаётимда қувончли воқеаларга бой бўлди. Мен Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  Хоразм вилоят Кенгаши томонидан таъсис қилинган “Адолат” стипендияси” совриндори бўлдим. Бу эътибор менинг  ўз иқтидоримга бўлган ишончимни янада юксалтиришга, жамиятда муносиб ўрин эгаллашимга  туртки бўлди.

Ўқишдан бўш вақтларимда партия вилоят Кенгашига келиб, партия   фаоллари тажрибасидан олаётган билим ва кўникмаларим ҳам келгусида Президентимиз кутаётган яхши мутахассис бўлиб фаолиятимни бошлашимга  хизмат қилади. Айниқса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда  ёш адолатчи сифатида фаол иштирок этганлигим сабаб партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирландим. Бу ҳам менинг, партиямнинг дастурий ғояларини амалга ошириш орқали бор куч-ғайратимни, билим ва кўникмаларимни  юртим тараққиёти учун сафарбар этишга хизмат қилади.  

Бугунги кун ёшлари ҳар тамонлама фаол, интилувчан жонажон Ўзбекистонимизнинг порлоқ келажаги йўлида жонбозлик кўрсатмоғи даркор. Зеро, юрт келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида эканини, бу борада эса Президентимизга камарбаста бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни фаол иштирокчиси бўлишни  унутмаслигимиз зарур.

                                                                                                              Азамат МАДИРИМОВ,

                                                                                                      УрДУ талабси, “Ёш адолатчилар” Кенгаши аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+