Адолат ғолиблари аниқланди

09.12.2020 12:12:15

    “Адолат” СДП Чирчиқ  шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси Тошкент вилояти бўлими, Шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаби хамкорлигида 2001-2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида белбоғли курашнинг “Адолат кубоги”  мусобақаси  ўтказилди.  

 

    Белбоғли кураш спорт турини ривожлантириш, уни тарғибот ва ташвиқот қилиш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни  миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида 120 нафар иштирокчилар 6 та ўз вазн тоифасида беллашдилар.

— Беллашув ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенгроқ жалб қилиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлиб вояга етишига хам хизмат қилади, — дейди Чирчиқ  шаҳар партия  Кенгаши раиси  Равшан Дастиров.

photo_2020-12-05_20-35-51

 Нодир Арслонов,  60 кг да биринчи ўрин соҳиби:

   - Мусобақа қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди. Ғолибликни қўлга киритишим осон кечмади. Партия ташаббуси билан ташкил этилган ушбу мусобақада  яратилган қулай шарт-шароитлар ҳам кучлилар қаторида бўлишимиз учун хизмат қилаётганидан мамнунмиз. Ниятимиз халқаро нуфузли мусобaқаларда  юксак натижаларга эришиб, она Юртимиз шаънини юксакларга кўтариш.

    Мусобақа ғолиб ва совриндорларига  ташкилотчиларнинг  фахрий ёрлиғи ҳамда  эсдалик совғалари топширилди.

 

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+