“Адолат” кўкрак нишони фаолликка ундади

27.09.2019 17:09:55

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Адолат” кўкрак нишони таъсис этилгани ва фаол партиядошларимизга тақдим этилаётгани тўғрисидаги хабар барча қатори хоразмлик   юртдошларимизнинг ҳам эътиборини тортди.

Партия Сиёсий Кенгашининг XII Пленумида ушбу мукофот менга ҳам насиб этганидан ғоят хурсанд бўлдим. Энг қувонарлиси, ушбу кўкрак нишони мамлакатимизда фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар ичида  биринчилардан “Адолат” социал-партияси ташаббуси билан таъсис этилганидир. Бундан келиб чиқадики,  “Адолат” СДП  юрт тараққиёти, қолаверса партиянинг келажаги учун тинмай холисона меҳнат қилаётган партия аъзоларига бўлган чуқур эътиборидан далолатдир.

Менинг камтарона меҳнатимни қадрлаб, шундай мукофотга лойиқ деб топилганим Хоразм элига ҳамда хоразмлик партиядошларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборнинг намунасидир.

Кўксимга тақилган “Адолат” кўкрак нишони мени янада фаолликка ундади.  Келгусида партиямнинг кенг омма орасида танилувчанлигини орттириш, мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, ҳалқчил  лойиҳаларини  ҳаётга самарали татбиқ этишда, шунингдек, олдимизда  кутилаётган сайловларда партиямиз ғалабаси учун бор куч-ғайратимни сафарбар этишда аҳамиятли бўлди. Партиямдан миннатдорман!

                                                                                                              Барногул САПАЕВА,

                                                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                          Янгиариқ туман Кенгаши раиси

   

Улашинг!