“Адолат” кубоги - жомбойлик ёшларда

02.03.2020 10:03:45

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши ташаббуси билан спортнинг “Универсал жанг” тури бўйича ёшлар, ўсмирлар, катталар ва қизлар ўртасида “Адолат” кубоги  учун мусобақа бўлиб ўтди.

Жомбой туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган ушбу мусобақада вилоятдаги барча туман ва шаҳарлардан келган иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Тадбир партия Жомбой туман Кенгаши ҳамда туман спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тантанали тадбирда сўзга чиқган партиянинг туман Кенгаши раиси Комила Умарова партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бу каби спорт мусобақалардан кўзланган мақсад ёшларни ҳамжиҳатликда ишлашга, улар ўртасида дўстона муносабтни шакллантиришга, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилганлигини таъкидлади. Шунингдек, қисқа давр мобайнида кўпчиликнинг севимли машғулотига айланган универсал жанг спорти инсонда матонат, чидамлилик ва чаққонлик каби хислатларни тарбиялашини тилга олди.

Муросасиз кечган беллашувларда 6-7 ёшлилар ўртасида 18 кг вазнда Аброрбек Шукруллаев, 22 кг вазнда Лазиз Темиров, 25 кг вазинда  Асилбек Тиркашев, 8-9 ёшлилар ўртасида 25 кг вазнда Мардон Мухаммадиев, 28 кг вазинда Бехруз Бахтиёров, 31кг вазнда Абдулла Тонгатаров, 35кг вазнда Беҳруз Тоиров, 40 кг вазнда Сардор Темиров, 10-11 ёшлилар ўртасида Шохжахон Темиров, 12-13 ёшлилар Адҳамжон Абдуҳамидов,  14-15 ёшлилар ўртасида Жасур Алламурадов, 16-17 ёшлилар ўртасида Руслан Ҳошимовлар ғолибликни қўлга киритди.

Қизлар ўртасида 35 кг вазнда Феруза Шаввозова, 40 кг вазнда Умида Яхшибоевалар 1-ўринни олишди.

Умумжамоа ҳисобида Жомбой тумани 1-ўринга, Самарқанд шаҳар 2 -ўринга, Булунғур тумани 3 - ўринга лойиқ деб топилди. “Адолат” кубоги жомбойлик ёшларга топширилди.

Мусобақада иштирок этган барча қатнашчиларга партиянинг фахрий ёрлиқлари, медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+