“Адолат” майдончасидаги болалар

25.10.2019 16:10:14

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида хонободлик “адолатчилар” мактабгача таълим муассасаларига кириб бориб, келажагимиз эгаларини соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга эътибор қаратмоқдалар.  4-мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тадбир “Соғлом болажон” деб номланди.

Спорт майдончасида бошланган беллашувлар Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган  шахмат майдончасига кўчди. Кичкинтойларнинг катаклар оралаб юришлари, дадил ҳаракатланиши уларни ҳам жисмонан, ҳам ақлан баркамол инсонлар бўлиб улғаяётганлигини кўрсатди.

-“Адолатчилар”нинг бу ташаббусидан хурсандмиз,-дейди ота-оналар номидан Умида Алижонова - Шахмат майдончаси қисқа вақтда фарзандларимизнинг энг севимли жойига айланди.

Тадбир якунида МТМ тарбияланувчилари учун тиббий кўрик ташкил этилди.

                                      Хулкарой МЎМИНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+