“Адолат” маликалари шарафланди

06.03.2020 19:03:11

Андижонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Адолат маликалари” дея номланган байрам тадбири ўтказилди. Унга партиямиз сафида фаол иш юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Таъкидланганидек, бугун андижонлик “адолатчилар” орасида фаол хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда улар ташаббус кўрсатмоқда. Жумладан, ёшлар тарбияси, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва оилани мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларда алоҳида ўрни бор. Буни уларга эргашиб, сафимизга қўшилаётган қизларнинг сафи кенгайиб бораётгани ҳам кўрсатади.  

-Мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш учун имкониятлар янада кенгайтирилмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари, “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси Малохатхон Мусаева.-Вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда сафимиздаги аёлларнинг иштироки бугун  алоҳида эътироф этилди.  Аёли мўътабар бўлган Ватан буюк ишларга қодир.

Тадбир хотин-қизларни шарафловчи куй-қўшиқларга уланди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+