“Адолат”нинг 25 ёшига – 25 та шахмат майдончаси

05.02.2020 12:02:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари партиямиз ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан мактабгача таълим муассасаларида 25 та шахмат майдончаси ташкил этиш ташаббуси билан чиқдилар. Андижон туманидаги 28-мактабгача таълим муассасасидаги янги шахмат майдончаси бу йўлда навбатдаги қадам бўлди. Унинг биринчи меҳмонлари – МТМда тарбияланаётган зеҳнли болажонларнинг қувончи чексиз.

“Адолат ва ақл” номи билан ташкил этилган майдончага мусиқа садолари остида кириб келган болажонлар 25 рақамини чиздилар. МТМ  тарбиячилари бошчилигида тайёрланган саҳна кўринишларида партиянинг мақсад ва ғоялари ўз ифодасини топди. “Менинг ҳуқуқим-менинг бурчим” мавзусида ўтказилган викторинада кичкинтойлар фаол иштирок этдилар.

Партиядошларимиз ташаббусидан ота-оналар ҳам хурсанд. Чунки уларнинг фарзандлари шахмат майдончасида “Ақл чархи” ҳаракатларини бажарадилар.

                                      Муроджон ҚОДИРОВ,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши раиси       

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+