“Адолат посбонлари” билан манзиллар обод

14.03.2020 16:03:02

Пастдарғом туманида умумхалқ ҳашари эрта тонгдан кутаринки руҳда бошланди. Маҳалла ҳудудлари, гузарлар, кўчалар, қабристонлар атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Қуёш Ҳақбердиев ҳам ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилаётган ушбу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Депутат ташаббуси билан сайлов округи ҳудудидаги ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, “Қуқони”, “Жағалбойли”, “Қоровултепа” маҳаллаларида яшовчи 20дан ортиқ хонадонга 10 донадан мевали кўчатлар етказиб берилди. Кўчатлар “Адолат посбонлари” жамоаси аъзолари томонидан ўтқазиб берилди.

Бундан ташқари кексалар, ёрдамга муҳтож бўлган оилалар яшовчи хонадонларнинг ер майдонлари ҳам “Адолат посбонлари”нинг меҳнати орқали экин экиш учун тайёрланди.

Айни пайтда ушбу жамоа аъзолари “Хончорбоғ” маҳалласидаги фуқаролар ҳолидан хабар олиб уларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+