“Адолат” қабулхонасига келиб тушган мурожаат ўз ечимини топди

26.07.2020 22:07:50

Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисидаги Низоми асосида партия Қорақалпоғистон Республикаси ва туман (шаҳар) ташкилотларидаги “Адолат” қабулхоналари айни пайтда аҳоли билан самарали мулоқот олиб бормоқда.

Партия Шўманай тумани Кенгашининг Адолат қабулхонасига Шўманай тумани «Маденият» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролардан оғзаки мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаат мазмуни бўйича ушбу кўп қаватли уйлар олдида кўпдан бери маиший чиқиндилар йиғилиб қолганлиги ва ушбу чиқиндилар атрофга ноҳиш ҳид таратиб инсон соламатлигига салбий таъсирини еткизиши мумкинлигини билдириб, тўпланиб қолган чиқиндиларни олиб ташлашда амалий ёрдам беришларини сўради.

Ушбу мурожаат юзасидан тумандаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасига ва «Aybergen shomanay» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига йиғилиб қолган чиқиндиларни олиб ташлаш ҳамда чиқинди ташлайдиган махсус ўринлар ажратиш масалалари бўйича мурожаат қилинди.

Шу куннинг ўзида тегишли корхона ва ташкилотларнинг ишчилари махсус машиналар билан келиб маҳалладаги йиғилиб турган чиқиндиларни олиб, маиший чиқинди ташлайдиган махсус ўринларни белгилаб ва бу бўйича аҳоли учун эслатмалар ҳам ўрнатиб кетишди.

 

Муратбек БЕГЖАНОВ, 

«Адолат» СДП

Шўманай тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+