Адолат қадр топган юрт

06.09.2019 11:09:01

Маълумки, айни кунларда  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллик шодиёнасига  бағишланган байрам тадбирлари давом  этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган халқчил ва ҳаётбахш, одилона сиёсати натижасини тинч оиласи бағрида умргузаронлик қилаётган кекса нуронийларимизу, бешикда ухлаётган болажонларимизнинг юзидан таралаётган истиқлол нуридан англаш мумкин.

Мамлакатимизнинг қайси гўшасига қарамайлик ўсиш, улғайиш, ривожланишга кўзинг тушади. Қайси соҳага эътибор қаратмайлик такомиллашиш, яратувчанлик, яшнаш, яшариш диққат эътиборингни тортади. Киши янги ҳаёт, янги марралар сари илдамлайди.

Буларнинг барчаси Давлатимиз раҳбарининг одилона сиёсати ва халқпарварлиги,   жонкуяр халқимизнинг тинимсиз фидокорона меҳнатлари самарасидир.

Президентимиз томонидан қабул қилинаётган барча ҳужжатлар фақат инсон манфаати учун ҳизмат қилаётгани  олиб борилаётган фаолиятимиз давомида ўз ифодасини топмоқда.

Қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифалар билан ҳамоҳанглиги қувонарлидир. Жумладан,  “Адолат-ҳар бир инсон учун”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Адолат – қонун устиворлигида” каби ўнлаб  лойиҳалар доирасида олиб борилаётган  амалий ишларимизда давлатимиз раҳбарининг халқимизга қилган мурожаати, байрам табриклари  ҳар бир партия фаолини бефарқ қолдирмайди.

Партия ташаббуси билан ҳар йил анъанага айланган  “Конституция билимдони”, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Адолатли қайнона” каби қатор кўрик-танловларнинг ташкил этилиши фуқароларимизнинг, айниқса хотин-қизлар, ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, Хоразм вилоят Кенгашининг ташаббуси билан  ташкил этилган “Истеъдод” клуби ўнлаб иқтидорли ёшларни кашф қилаётгани ҳамда  клуб аъзоларининг  ижодига  мансуб бўлган  “Истеъдод гулшани” номли жамоа шеърий китобининг чоп этилиши,  ёш истеъдодлар учун таъсис этилган бир марталик стипендия, “Адолат дўпписи ва белбоғи”   каби совғаларнинг жорий этилгани, партиямиз рамзи акс этган логотипларнинг гўшамизнинг барча жойларига ўрнатилаётгани мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш билан бир қаторда  фуқароларни, айниқса ёшларни ватанарварлик, адолатпарварлик руҳида тарбиялашда  аҳамиятли бўлмоқда.

Мухтасар айтганда, тинч ва осуда, инсон қадри улуғланган юртда эмин-эркин  яшаш, ўз севган касбинг орқали халқингга садоқатли хизмат қилишга нима етсин?! Буларнинг сабаби Ўзбекистон халқининг  танлаган ва бораётган йўлининг тўғрилигида, Ўзбекистон инсонлари қадрланган юрт эканидадир.

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

                   
    

      

   

     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+