“Адолат” сайли иштирокчилари дастур билан таништирилди

10.12.2019 14:12:50

Мустақил Ўзбекистонда умргузаронлик қилаётган  ҳар бир фуқаро барча жабҳада адолат ҳукмрон бўлиши тарафдоридир.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимлари қанчалик юқори бўлса, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этсалар, тараққиётимиз шунчалик тезлашади.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Чироқчи туман Кенгаши томонидан истироҳат боғидаги амфитеатрда  “Биз адолат тарафдоримиз” шиори остида ўтказилган “Адолат” сайлида ҳам партия сайловолди дастуридаги белгиланган устувор вазифалар хусусида алоҳида фикр юритилди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари сайловолди дастурда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид ислоҳотларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш борасида аниқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилаётганини эътироф этдилар.

Акцияда “Адолат” СДПнинг ғоялари кенг тарғиб этилди.

                                                           Динора  КЕНЖАЕВА,

                                                           партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+