“Адолат” СДП депутатларининг илк иши “Муносабат” кўрсатуви томонидан қўллаб-қувватланди

15.01.2020 15:01:47

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий фаолиятини амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2019 йилда Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.

Қонун лойиҳасида бу каби нохуш ҳолатларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик муқаррарлиги назарда тутилмоқда.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши партия сайловолди дастуридан ўрин олган ва сайловолди чиқишлардаги дебатларда бот-бот янграган “таълим, илм-фан, тиббиёт соҳаси ходимлари ҳамда зиёлиларнинг ижтимоий нуфузи, мақомини ошириш ва уларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини яратиш” вазифасининг ижроси йўлидаги қадам бўлиб хизмат қилади.

Янгиланган парламентдаги партия фракциясининг дастлабки ташаббусларидан бири мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнини якунга етказиб, тезроқ амалиётга жорий қилишдан иборат.

Эътиборли жиҳати партиянинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон телерадиоканалида жамиятимиздаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар таҳлилига бағишланиб жонли тарзда эфирга узатиб келинаётган “Муносабат” кўрсатуви жамоаси томонидан қўллаб-қувватланди. Мазкур қонун лойиҳаси устида амалга ошириб келинаётган ишлар юзасидан кенг жамоатчиликка кенгроқ маълумот бериш мақсадида кўрсатувнинг 20 январь куни эфирга узатиладиган сонини шу мавзуда ташкил этиш таклифи билдирилди.

Барча тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизни мазкур кўрсатувни томоша қилиш ва қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришини сўраб қоламиз.

Кўрсатув 2020 йил, 20 январь куни соат 18:00 да Ўзбекистон телеканалида тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+