“Адолат” СДП: хатоларни топишга эмас, тузатишга кўмаклашайлик!

06.04.2020 11:04:08

Республикамиздаги карантин шароити туфайли ўқувчилар учун дарслар телевидение орқали онлайн тарзда ташкил килинмокда.

Видеодарслар укувчилар учун жуда фойдали булмокда, бирок шу билан бирга ўқитувчилар томонидан айрим хатоликларга йўл қўйилаетгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бунга жавобан, Халқ таълими вазирлиги ҳақиқатдан ҳам ўқитувчилар томонидан хатоларга йўл қўйилаётгани таъкидланиб,  келгусида мазкур камчиликларнинг олдини олиш мақсадида видеодарслар учун муҳаррир ва ўқитувчиларни ҳамкорликка чорлаган.

“Адолат” СДП  вазирликнинг мазкур чорловини қабул қилади. Зеро, партиянинг сайловолди дастурида таълим тизимини такомиллаштириш ва унинг замонавий, интерактив услубларга таянган ҳолда масофавий шаклларга ўтиш вазифаси белгилаб олинган.

Шу нуктаи назардан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, узоқ йиллик педагогик тажрибага эга сиёсий фанлар доктори Қодир Жўраев, профессор ва композитор Ойдин Абдуллаева, филология  фанлари номзоди Таваккал Чориев, Халқ таълими аълочиси, олий тоифали ўқитувчи Музаффара Абдиева, техника фанлари номзоди, доцент Муҳаммад Валиевлар тайёрланаётган видеодарсларда  консультант ва муҳаррир  сифатида  илмий-услубий жихатдан  ердам курсатишга тайер эканликларини билдирдирдилар.

“Адолат” социал-демократик партияси мазкур ташаббусни вазирлик томонидан қабул қилинишига умид билдириб қолади. Зеро, мазкур синовли кунларда фарзандларимизнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, нафакат таълим сохаси мутасаддиларининг, балки барчамизнинг шарафли бурчимиз хисобланади.

 

"Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+