“Адолат” СДП Ҳукуматга олий таълим соҳаси бўйича таклифлар юборди

23.08.2020 16:08:27

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳалар сингари таълим соҳасида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан таълим тизимининг барча йўналишларида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Жумладан, сўнгги 4 йилда олий таълим тизимида ҳам аҳолининг хоҳиш истакларини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор янгиликлар жорий этилди. Бу борада бакалавриат йўналиши бўйича талабалар қабул қилиш жараёни бутунлай янги тизим асосида, шаффоф тарзда йўлга қўйилганлиги, хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларининг (ОТМ) филиаллари ташкил этилгани, бир қатор ОТМни ўз – ўзини молиялаштириш тизимига ўтказилиши каби бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.

Талабаларнинг таълим олиши учун қисқа фурсатда онлайн таълим тизими йўлга қўйилди. Кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналарининг фикрлари инобатга олинган ҳолда 2020-2021 ўқув йили учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилганлиги, аҳолининг турли қатламларига эътибор берилаётганини амалий ифодасидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар жойларда фуқаролар билан ўтказган юзма-юз мулоқотларида аҳоли томонидан ислоҳотлар натижаси юзасидан ижобий фикрлар билдирилмоқда. Шу билан бирга мулоқотлар жараёнида фуқаролар томонидан бугунги кунда бир қатор долзарб бўлиб турган масалалар кўтарилмоқда. Айниқса, Республикамизнинг олис туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи, кундалик даромади бугунги кунда чекланган фуқаролар томонидан фарзандларининг олий таълим олиши билан боғлиқ муаммолар қўйилмоқда. Ушбу масалалар пандемия даврида ўта муҳим бўлганини ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси Ҳукуматга бир қатор  таклифлар тақдим этди:

Биринчидан, биринчи мутахассисилиги бўйича кундузги олий таълимда ўқиган ва иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи таълимга ҳужжат топширган айниқса, педагогика соҳаси бўйича абитуриентлар учун имтихон ва суҳбатлар ўтказмасдан, тўлов-контракт асосида қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш. Маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимизда олий таълимга эга педагогик кадрлар етишмаслиги аниқ, фақат ўрта мактаб тизимида фаолият олиб бораётган педагогларнинг 40 фоизга яқинини ўрта махсус маълумотга эгадир.

Иккинчидан, пандемиянинг даврийлигини инобатга олган ҳамда хорижий тажрибага асосланган ҳолда барча ОТМларда талабалар учун ойма ой тўлов тизимини жорий этиш ҳамда тўловни муайян муддатга кечиктириб тўлаш имкониятини яратиш.

Учинчидан, махсус сиртқи таълимни нафақат педагогика йўналишида, балки барча таълим йўналишлари учун жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу билан корхона ва ташкилотлар учун ходимларининг олий маълумотли бўлишларига имкон яратилади.

Тўртинчидан, олий таълим муассасаларига мақсадли қабул тизимини муайян туман ва шаҳарлар учун эмас, балки cоҳалар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тармоқлар бўйича жорий этишни йўлга қўйиш. Ҳозирда бу тизим Республиканинг олис ҳудудларга зарур бўлган  тиббиёт ва педагогика йўналишлари учун жорий этилган.

Бешинчидан, Таълим тизимига масофавий ўқиш турини жорий этилиши сабабли қўшни давлатларда сиртқи ва масофавий таълим йўналишларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларнинг, бугунги пандемия шароитида, 2021-2022 ўқув йилда ўқишини юртимиздаги олий таълим муассасаларига кўчиришига имкон яратиш.

Ва олтинчидан, Пандемия даврини ҳисобга олган ҳолда 2020-2021 ўқув йилида фоизсиз таълим кредитини бериш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарорининг биринчи бандида белгиланган имтиёзни, яъни ноль фоиз ставка билан кредит ажратиш тизимини жорий қилиш.

Ўзбекистон “Адолат” СДП мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши, кўплаб олий таълим олиш истагидаги ёшларимизга қўшимча имконият яратиб бериш билан бир қаторда, ҳозирги пандемия даврида талаба ёшларнинг билим олишини узлуксиз давом эттириш имкониятини беради, деб ҳисоблайди.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Xudoyorov Shaxzod SHarofivic
2020-08-24 11:14:27
Bakalavr ga hujjat topshirgan pedagogiyaga hujjat topshirgan talabalarni suhbat orqali oliy taʼlimga qabul qilish manimca togʻri qaror nmaga deganda shaxsan man ozm shu. Soxaga topshirdm nmaga deganda mutaxasis kam bizni maktabimizda ham yarimi oliy maʼlumotli yarmi oʻrta maxsus agar shu taklif amalga oshsa insho olloh kirsam shu Kadir bop shu maktabimizga ishga kirish niyatm bor ishtimiyoy diyilagan ekan shu. Narsa ham togʻri bizdek orzu qib yurganlarni ham orzusi ushalardi

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+