“Адолат” СДП инсонларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр

31.03.2020 15:03:53

Халқимиз синовли дамларни бошдан кечираётган айни дамларда бир қанча ташкилот ва муассасалар ўз ходимларининг бир кунлик иш ҳақини "Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фондига ўтказганидан хабарингиз бор. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳам мазкур саховатли ишга бош қўшди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида ишловчи 400 дан ортиқ ходимларга ушбу таклиф билдирилганида уларнинг бари ойлик маошидан бир кунлик миқдордаги ҳақ фондга ўтказилишига хайрихоҳлик билдирди ва тўлов амалга оширилди. Шунингдек, мазкур фондга фракция аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, тадбиркорлар, оддий фуқаролар ҳам ўз хиссаларини қўшмоқдалар.

Шу ўринда нисбатан ўзига тўқ фуқароларимиздан янада фаоллик кутиб қоламиз ва барчани бошига тушган бу синовни бир-биримзга қайишган ҳолда, бир миллат, бир мушт бўлиб енгиб ўтишимизга ишонамиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+