"Адолат" СДПдан яна бир сенатор

20.01.2020 13:01:18

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлис жорий йилнинг 17 январь куни Ёшлар ижодиёт марказида бўлиб ўтди. Мажлисда Халқ депутатлари шаҳар, туманлар Кенгашлари депутатлари, шаҳар ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда сенаторлик сайлови натижаларига кўра, Тошкент шаҳридан сайланган сенаторлар маълум қилинди. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Дилором Тошмуҳаммедова Кенгаш аъзолари томонидан жами 317 та овоз билан сенатор этиб сайланди.

Маълумот ўрнида, Тошмуҳаммедова Дилором Ғафуржановна 2005 йилдан 2008 йилгача «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг биринчи котиби ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келмоқда. Давлатимиз томонидан муносиб меҳнатлари учун 2006 йилда “Дўстлик” ва 2012 йилда “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

              Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                             Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+