“Адолат” СДПнинг бошқарув тизимида ўрни қандай?

06.12.2019 20:12:31

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига аниқ ва қатъий мақсадни белгилаб олди. Халқимиз манфаатлари учун хизмат қиладиган ушбу улуғ мақсаддан хамон оғишмай олдинга қараб ҳаракат қилиб келмоқда. Пировардида, бугун биз кўриб турган жаннатмакон Ўзбекистон дунё тамаддунида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлмоғи учун кундан-кунга чирой очиб бормоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, изчил ислоҳотларнинг барчаси халқ учун ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қилмоқда. Бунда мамлакатда олиб борилаётган самарали бошқарув тизими алоҳида ўрин тутади. Унда илгари сурилаётган тамойиллар адолатли, халқчил бўлишига эътибор борган сари кучаймоқда. Хўш, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бу бошқарув тизимида ўрни қандай бўлади? Айтиш мумкинки, партия ўз номига хамоҳанг иш юритган ҳолда халқ номидан, халқ учун ва халқ манфаатлари йўлида иш олиб борадиган давлат бошқарувини амалга оширишда бевосита иштирок этади. Барча жабҳаларда адолат тантанаси учун курашади. Адолатни ҳаётининг бош мезонига айлантирган партия бугунги кунда ҳам ўз йўналишида адолатни тарғиб этиб келмоқда. Зеро, адолат – ҳар бир инсон учун!
Бу йил бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловларда ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган илғор ғояларни илгари сурмоқда. Бу ғоялар асосида биринчи галда, ҳалқимиз дарди ва ташвишларининг ечимига қаратилган ижобий ишларнинг пойдевори турибди. Бу пойдевор мустаҳкам. Чунки, у адолат устига барпо этилган. Адолат эса хеч қачон енгилган эмас! У ҳар қанча тўсиқларга, синовларга дуч келмасин, барча замонларда алал-оқибат устунликни қўлга киритган. Бу йилги сайловларда ҳам албатта, адолат тантана қилиши, шубҳасиз. Зеро, адолат ўрнатилган жойда халқ фаровон, турмуш осойишта кечади.
Яна бир муҳим нарсани эътироф этиш керак. Партия қандай йўналишда фаолият олиб бормасин, барчаси инсонлар, фуқаролар манфаати учун! Шунинг учун, партия баландпарвоз ёки қуруқ гаплардан қочиб, одамларга манфаат келтирадиган аниқ ғоя ва ҳаракатларни қамраган бўлиши лозим. Бу ўринда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аниқ, изчил ғоя ва йўналишлар йўлидан бориб, сиёсий майдонда бирдамлик, тенглик, адолатлилик шиорлари билан кураш олиб боради. Ушбу шиорларнинг ҳақиқий ҳаётда ўз аксини топиши учун ҳаракат қилади. Бу йилги сайловларда ҳам партия суд-ҳуқуқ, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш ва бир қанча ижтимоий масалаларда муаммоли ҳолатларнинг бартараф этилишига қаратилган ғояларни кўтариб чиқмоқда. Уларнинг халқ тарафидан чинакам эътироф этилиши эса партиянинг ютуғи ва ғалабаси бўлади. Агар партия парламент ва маҳаллий Кенгашларда кўп ўринни эгалласа, маррага етиш осон! Чунки, халқ партияга ишониб, унинг номзодларини қўллаб-қувватлаган бўлади. Ўз навбатида, партия ҳам билдирилган ишончни оқлаш учун дастлабки илгари сурилган ғояларни амалий ҳаётга жорий этишни бошлайди. Зотан, адолат ҳар бир инсонга керак! “Адолат” СДП жамиятда фақат ва фақат адолат учун курашади! Ҳақсизликларни адолат билан ҳал этади!
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳар бир айтган жумлаларида адолат сўзига урғу бериб кетишларининг боиси ҳам халқ учун, халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган адолатнинг жамиятда яшаётган ҳар бир кишига ҳар куни сув ва хаводек зарур эканлигидадир. Алқисса, адолатли юртда одамлар бахтли яшайди!

Н.ҚАИПБЕРГЕНОВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДПдан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Қонунчилик палатасига номзод

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+