Адолатга таяниб, доимо фаол ва ташаббускор бўлишимиз даркор

28.01.2020 18:01:05

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини Ватанимизнинг эртанги келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимиз қатори интиқлиқ билан кутдим ва кутганимдан ҳам аъло таассуротларга эга бўлдим.

Давлатимиз раҳбари ушбу тарихий аҳамиятга эга Мурожаатномасида мамлакатимизнинг бугуни ва яқин истиқболи, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларини ўз ичига қамраган танқидий-таҳлилий фикрлари билан олдимизга юксак масъулиятли вазифаларни белгилаб берди.

Мамлакат тарақкиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда дастурий ҳужжат ҳисобланган, ушбу мурожаатномада кўтарилган ҳар бир масала ва қонунчилик ташаббусларни ёрқин келажагимизга қўйилаётган муҳтаҳкам пойдевор деб қабул қилишимиз керак.

Айниқса, “Демократик ислоҳотлар йўли якка-ю-ягона ва энг тўғри йўлдир, сайловлар даврида аниқланган муаммолар, билдирилган таклифлар ва мурожатлар буйича депутатлар ўз йўл-хариталарини ишлаб чиқиб, ижро ҳокимияти билан биргаликда ечим топиш йўлларини кўришлари керак, деган таклифлар биз депутатларни бефарқ қолдирмайди.

Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ечими бўйича ҳисоботларни эшитиш масаласи ҳам парламент ва ҳукуматнинг асосий вазифаси халқ фаровонлигини таъминлаш деган эзгу ғоянинг ижросига йўналтирилганлиги билан аҳамиятли.

Математика, кимё-биология ва геология буйича янги мактаблар яратиш масаласининг долзарб вазифа сифатида қўйилиши илм-фанни ривожлантиришга қаратилаётган катта ғамқўрлик ҳисобланади.

Илм-фанга суянган эл кам булмайди, бунинг ёрқин исботини буюк бобокалонларимизнинг илм – фан тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаларини бутун олам аҳли бугун тан олаётганлигида кўришимиз мумкун.

Замон шиддат билан ривожланмоқда, бугун жаҳонда фойдаланилаётган илм-фан ютуқларидан биз ҳам ўз вақтида унумли фойдаланишимиз, дунё тараққиёти билан қадамма-қадам юришимиз керак.

Мамлакатимизда 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши, илм ва маърифат билан суғорилган қалб эгалари билан юксак иқтисодиётни таъминлашга эришиш ниятларининг турганлигини кўрсатади.

Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” демак, жамиятнинг ҳар бир вакили, айниқса биз депутатлар халқ розилигини таъминлаш йўлида адолатга таяниб, доимо фаол ва ташаббускор бўлишимиз даркор.

Раўаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+