Адолатнинг фойдаларидан

11.05.2020 13:05:46
  1. Адолат жамиятда барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
  1. Адолат жамиятда ҳотиржамликни таъминлайди.
  1. Адолат мулкнинг бардавомлигидир.
  1. Адолат Аллоҳ таолонинг розилигига эриштиради.
  1. Адолат халойиқнинг розилигига эриштиради.
  1. Адолат одамларни ёмонликдан сақлайди.
  1. Адолат соҳиблари барча яхшиликка эришадилар.
  1. Адолат кўпгина хайрли ишлар ва тоатларнинг ўрнини босади.
  1. Адолат Исломда комил ва шомилдир.
  1. Адолат жаннатга элтувчи йўлдир.

Мўмин-мусулмон одам ўзига, қўл остидагиларга, оила аъзоларига, барча инсонларга ва махлуқотларга нисбатан адолатли бўлишга ҳаракат қилмоғи матлубдир. Бунинг учун у адолатга ундовчи оят ва ҳадислари тез-тез ўқиб, ўрганиб туриши лозим. Адолат ҳақидаги қиссалардан баҳраманд бўлиб туриши, адолатнинг фойдалари ва адолатсизликнинг зарарларини эсга олиб туриши зарур.

 

"Руҳий тарбия" китобидан.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+