Агар бизнинг номзод депутат бўлса...

25.11.2019 13:11:41

Маълумки ўтаётган ҳар бир кунимиз жорий йилнинг 22 декабрида ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят туман ва шаҳар Кенгашалари депутатлигига сайловларга яқинлаштирмоқда. Мазкур сиёсий  жараён сиёсий партиялар, айниқса, депутатликка номзодлар учун катта синов бўлиши айни ҳақиқат.

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, номзодларни рўйхатга олиш якунланиб, 2019 йил 18 ноябрь кунидан бошлаб номзодларнинг сайловолди ташвиқотига расман рухсат берилди.  

Шу боисдан ҳар бир сайлов округига юртимиздаги бешта сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодлар ўз сайловчилари билан юзма-юз мулоқотларда уларнинг кўпроқ ишончини қозониш муҳим аҳамиятга эга.

Ана шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 21 ноябрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашида партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 38-Навоий сайлов округидан номзоди кўрсатилган Инна Коржикованинг Навоий шаҳридаги энг фаол сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни кириш сўзи билан очган партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Баҳриддин Қурбонов номзоднинг таржимаи ҳоли билан қисқача таништирди. 

Маълум бўлишича, номзод Инна Ивановна Навоий вилояти Рус миллий маданияти маркази раҳбари, бир вақтнинг ўзида “Фарҳод” маданият саройи маънавият тарғибот масалалари бўйича услубчиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

 Шундан сўнг Инна Ивановна сўзга чиқиб, иштирокчиларни ўзининг сайловолди дастури билан батафсил таништирди. Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган учрашувда сайловчилар номзодимизга аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалалар хусусида саволлар  беришди.

Хусусан, Навоий шаҳри ҳамда Кармана тумани ҳудудида мамлакатимиздаги йирик ишлаб чиқариш заводлари “Навоий Азот” АЖ Навоий ИЭС жойлашган, улардан мунтазам ҳавога чиқаётган заҳарли моддалар шу ҳудудда яшаётган аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда. Агар бизнинг номзод депутат этиб сайланадиган бўлса, бу борада қандай амалий ишлар қилишини маълум этди. Шунингдек, вилоятнинг чекка туманлар аҳолиси ўртасида кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш каби саволларга  номзод Инна Ивановна атрофлича жавоб қайтарди.

Сайловчилар юзма-юз мулоқотлар, ОАВдаги телекўсатувларда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан кўрсатилган номзодлар ўзларининг ҳар томонлама салоҳиятли халқимиз учун хизмат қила оладиган теран фикр ҳамда кенг дунёқарашга эга эканликларини исботлай олмоқдалар. Шунингдек, аниқ ва ўта муҳим халқчил ғоялари билан бошқа партия номзодларига нисбатан кўпроқ сайловчилар ишончини қозонишмоқда.   

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

         

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+