Аҳиллик ва тинч-тотувлик ҳосияти

29.11.2020 19:11:05

Юртимизда кенг қулоч очиб бораётган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори Ўзбекистонда яшаётган фуқароларимиз турмуш тарзида ижтимоий – маънавий ўзгаришларнинг янги тарихини бошлаб бермоқда. Айнан, юртимизда ижтимоий – сиёсий, маънавий - мафкуравий соҳаларда юз бераётган улкан янгиланишлар давлатимизнинг дунё ҳамжамияти билан интеграциялашувини таъминламоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз дунёни ўзига чорламоқда, ёпиқликдан очиқ прагматик, яъни амалий сиёсат сари юзланмоқда. Бундай йўл, шубҳасиз, бугунгача мавжуд бўлган тартиб, қоидаларни ислоҳ қилиш ва уларни дунё андозаларига уйғунлаштиришни тақозо этмоқда. Ўзбекистон айни кунларда очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат курсини давом эттирмоқда. Бундай эзгу ишларни амалга оширишда, демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятни барпо этишда, мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий манфаатларини ҳимоя қилишда, Конституцияга таянган ҳолда олиб борилаётганлиги мақсадга мувофиқ бўлмоқда.

Конституция – фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайдиган шаффофлик ва очиқлик тимсолидир.

Бу сиёсат кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Айни кунларда жадал суратлар билан юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатлар даври пайтида, бутун дунёда юз берган ва кириб келган пандамия - глобал шарт-шароитларда, халқимизнинг хавфсизлиги ва осойишталиги учун дипломатия ҳамда ташқи сиёсатнинг инсон омили учун, унинг яшаш турмуш маданиятида асосий муҳим ўрин тутиши  ҳаммамизга маълум.

Конститутциянинг IV – боб “Ташқи сиёсат” бўлимининг 17-моддасида “Ўзбекистон  Республикаси  халқаро  муносабатларнинг  тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни  тинч  йўл  билан  ҳал  этиш,  бошқа  давлатларнинг  ички  иш-ларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Республика  давлатнинг,  халқнинг  олий  манфаатлари,  фаровонлиги  ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа  давлатлараро  тузилмаларга  кириши  ва  улардан  ажралиб  чиқиши мумкин” -  деб эътироф этилган.

Конститутциянинг мазмун ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда юртимизда олиб борилаётган ўзаро прагматик ташқисиёсат курсига амалий жиҳатдан ёндошсак, Ўзбекистоннинг минтақада фуқаролар ўртасида аҳиллик ва тинч-тотувлик, юртимизнинг бой тарихий меросини, унинг маънавий-аҳлоқий анъаналари ва қадриятларини, жаҳон илм-фан маданиятига қўшган беқиёс ҳиссасини, Халқаро муносабатларда фаол ташқи сиёсати ва иқтисодий фаолиятида тенг ҳуқуқли субъектга айланишининг асосий муҳим восита сифатида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини шоҳиди бўлмоқдамиз. Шунга ёндошган ҳолдаЎзбекистон Марказий Осиё минтақа-сида жойлашган қўшни мамлакатлар билан очиқ, дўстона, мустаҳкам ва прагматик сиёсат олиб бораётгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Ўрни келганда айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг охирги уч йил давомида Туркманистон, Қозоғистон, Қирғиз-истон, Тожикистон ҳамда Россия Федератив Республикаларига амалга оширган давлат ташрифлари, жорий йилни сентябрь ойида БМТнинг 75 – сессиясида Конститутциянинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили - ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва  элатларнинг  тиллари,  урф-одатлари  ва  анъаналари  ҳурмат  қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади” деб кўрсатилган бандига риоя этган ҳолда ўзбек тилида бутун дунё ҳамжамияти олдида ва ноябрь ойида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотлари саммитида сўзлаган нутқлари мамлакатимиз ташқи сиёсатида яқин қўшничилик ва дўстона муносабатлар устун эканлигини амалда намоён этилиши Ўзбекистонда чуқур ўйланган ташқи сиёсатнинг тўғрилигидан далолатдир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бундай ҳамкорлик алоқалари Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари  билан чегараларимизни демаркация ва делимитация қилиш сингари мураккаб, ўта нозик масалада келишувга эришилаётганлиги шу худудда истиқомат қилаётган фуқароларини қувонтириш билан бир қаторда, Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан муносабатларни, собиқ Иттифоқ парчалангандан сўнг турли объектив ва субъектив сабабларга кўра тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилишга тайёрлигини намоён этмоқда.

Ўзбекистон Марказий Осиёда аҳолиси энг кўп, бой табиий ресурсларга эга ва географик жаҳатдан қулай жойлашган мамлакат бўлиб, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутади. Шунинг учун ҳам давлатимиз олиб бораётган ташқи сиёсат, қарийб етмиш миллионлик аҳолиси бўлган бутун минтақа тақдирига даҳлдорлиги билан алоҳида аҳамият касб этади.

2019 йил 8 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида “Биз ўзимизнинг яқин қўшниларимиз-Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон билан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб боришга содиқ қоламиз” - деб  миллий манфаатларни таъминлашда Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон ташки сиёсий фаолиятининг асосий устувор йўналиши ҳисобланишини алоҳида таъкидлаган эди.

Бу - ҳаётий ҳақиқат. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам қўшнилар билан тил топишиш, улар билан дўстона муносабатни йўлга қўйиш жуда муҳим ва зарурдир. Бундай эзгу мақсад 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган. Ушбу дастуриламал ҳужжатда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш устувор йўналиш сифатида белгиланган. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса Конситутциянинг маҳсулидир.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва прагматик ташқи сиёсат курси шунчаки баландпарвоз ва қуруқ гап эмас, балки фуқароларимиз, халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратишга хизмат қилмоқда, қолаверса ташқи сиёсатнинг асосий вазифаси халқимизнинг эртанги кунига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, айни пайтда юртимиз тараққиётига ҳисса қўшаётганлиги, қўшни мамлакатлар билан алоқаларда яққол намоён бўлмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев саъйи ҳаракати билан Марказий Осиё мамлакатлари халқлари тараққиётининг ривожлан-ишида муҳим бўлган ҳамжиҳатлик, тинчлик-тотувлик, ўзаро борди-келди муносабатларини ривожлантирилиши, ҳудуддаги яхлит бўлган осуда ҳаётни барқарорлаштиришга қаратилган бу ташқи прагматик сиёсат эзгу ниятлар билан шу заминда яшаётган халқларнинг бахтидир.

Прагматик ташқи сиёсат курсининг амалий натижалари сифатида шуни эътироф этиш ўринликки, Қозоғистон Республикасида “Ўзбекистон Республикаси йили” ўтказилиши, Тожикистон Республикасида “Низомиддин Алишер Навоий” номи билан аталувчи истироҳат боғига қайта ном берилиши, Самарқанд шаҳрида “Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий” ёдгорлигини ўртатилганлиги, Тошкент метрополитениниг Сергели тумани қурилаётган станцияларидан бирига атоқли тожик шоири, Тожикистон Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номининг берилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги, “Буюк қирғиз адиби ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги, маданият ва санъат соҳаларида “Халқаро фестивалларни ўтказиш тўғри-сида”ги  қабул қилинган Қарорлар дунёга эзгулик билан боққан, тинчлик ва тараққиёт фидойиси бўлган, эрксевар оламга дўстлик, биродарлик бағрини кенг очган, ўз юрти ва халқини асл фарзанди бўлган ҳар бир инсонга маънавий озуқа бўлиши муқаррардир.

Барча ривожланган давлатларда бўлгани каби Конституция мамлакатимизнинг ўзига ҳос тараққиёт йўлини белгилаб берди. Унинг аcосида юртимизда демократия умуминсоний тамойилларга асосланган,  инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини қўзлаб амалга оширишини ифодалаган. Шу билан бирга фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмаслик шартлиги тўғрисидаги қоидаларни ҳам  ўзда мужассам этган.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” – шиори остида юртимиз ижтимоий – сиёсий ҳаётига чуқур кириб келаётган айни кунларда Конситутция аҳиллик ва тинч-тотувлик манбаидир. У халқимизнинг онги ва тафаккури  маҳсули, тараққиёт ва истиқбол асоси, жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир. Унда халқимиз ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимининг демократик тамойилларга асосланганлигини, умуминсоний қадриятларнинг улуғланаётганлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини нечоғлик  қадрланаётганлигини ҳамда ҳимоя қилинаётганлиги кўриниб туради. Бу эса Ўзбекистонда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва прагматик ташқи сиёсат курсининг амалий натижаларининг ёрқин мисолидир.

 

Улуғбек РАҲМОНОВ,

Фарғона давлат университети

“Санъатшунослик” факультетининг

“Мусиқа таълими” кафедраси ўқитувчиси,

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси,

партия фаоли 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+