Аҳоли “Адолат”дан мамнунлигини билдирди

06.02.2020 10:02:47

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси бўйича жойларда кенг аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари давом этмоқда. Шундай тарғибот учрашувларидан бири яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП Чилонзор туман Кенгаши томонидан пойтахтимизда жойлашган “Бунёдкор” стадиони мажлислар залида ўтказилди. Партия ходимлари, фаоллари ва туман аҳолиси иштирок этган учрашув қизғин муҳокамаларга бой бўлди.

Ёқуб Раимов, партия фаоли:

-Мурожаатнома ҳақиқий маънода эртанги келажагимиз, мамлакатимизнинг тараққий этиш омилларини ёрқин кўрсатиб бера олди, десам асло муболаға бўлмайди. Юртбошимиз сўзларини тинглаб, адолатнинг, ҳақиқатнинг бўй кўрсатаётганига амин бўлдим. Шу билан бирга, партиянинг олий мақсади бўлган қонун устуворлиги ва халқ манфаатларининг тўлиқ таъминланиши Мурожаатномада бўй кўрсатгани партияга бўлган ишончимни янада оширди.

Тадбирда шунингдек, партиянинг узоқ йиллик босиб ўтган йўли, тарихи тингланди ва халқ манфаати йўлида олиб бораётган ишлари алоҳида эътироф этилди. Таъкидлаш жоизки, жорий йил 18 февралида партия ташкил топганига 25 йил бўлади. Чорак асрни яшаб улгурган партиянинг шарафли ишлари халқ қалбида абадий мухрланиб қолаверади.

Тадбир давомида шу ва бошқа фикрлар иштирокчилар томонидан мамнуният билан сўзлаб ўтилди.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+