Аҳоли билан мулоқотлар олиб борилмоқда

27.06.2020 20:06:46

“Адолат”СДП Сурхондарё вилоят ҳамда шаҳар, туман Кенгашлари ходимлари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш учун маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб мурожаатларни ўрганишмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад – фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳолини ўйлантираётган тизимли муаммо ва масалаларга ечим топишдир. 

Ана шу мақсадда ишчи гуруҳ аъзолари Қумқўрғон туманидаги “Боғаро” МФЙда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди, аҳоли мурожаатларини ўрганди. 

Мулоқотлар чоғида “Боғаро” МФЙда яшовчи Г.Хурсандова оилавий шароити оғирлиги боис уйини таъмирдан чиқаришда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Депутат Дилноза Мўминова фуқаро Г.Хурсандованинг яшаб турган уйини таъмирлашда ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови юборди.

Шунингдек, Жарқўрғон туманидаги “Намуна” МФЙда истиқомат қилаётган фуқаролар М.Холиқова ҳамда К.Эшмуродовалар боқувчисини йўқотганлиги сабабли моддий таъминотга эҳтиёж сезаётганлигини билдириб маҳалладан моддий ёрдам олишда кўмак беришларини айтиб мурожаат қилишди.  Мазкур масала ишчи гуруҳ эътиборига олиниб,  Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати О.Жиянов маҳалла фаоллари билан биргаликда ҳал қилишини фуқароларга билдирди ва ижроси назоратга олинди.

Яна шунингдек, партиянинг Денов туман Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан тумандаги “Пахтакураш” МФЙдаги ўрганишларда аҳоли томонидан маҳалладаги Саксонкапа қишлоғида тоза ичимлик суви муаммоси аҳолини қийнаётганлигини, мазкур муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат бўлди. Қишлоқ аҳолисининг мазкур шикояти юзасидан  Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати М.Элмуродов муаммони ҳал қилишни сўраб туман Сувоқова бўлими раҳбариятига депутатлик сўрови юборди.

Ишчи гуруҳнинг халқ билан юзма-юз мулоқотлари вилоятнинг барча туман, қишлоқ ва маҳаллаларида давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё

вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+