Аҳоли газ баллонлари билан таъминланди

11.11.2019 21:11:01

Сиёсий партияларнинг қай даражада халққа яқинлигини аввало уларнинг аҳоли манфаатлари йўлида олиб бораётган амалий ишлари, ижобий натижаларида намоён бўлади. Буни яхши англаб етган Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши томонидан аҳолини ўйлантираётган муаммоларни жойида ўрганиш, унинг ечимини топиш борасида ташаббускорлик билан изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Партия туман Кенгаши фаоллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг тумандаги “Сочак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Адолат қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасидаги аҳоли билан бўлиб ўтган билан юзма-юз мулоқотларида ҳам  ушбу хислат яна бир бор намоён бўлди.

Мулоқот чоғида туман Кенгаши депутатлари аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганиш, уни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг қувончу ҳасратларига шерик бўлиш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қийнаётган муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 30 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюрдилар. Фуқароларнинг мурожаатларини тингладилар. Аҳоли томонидан мурожаатлар асосан бандлик ҳамда коммунал хизматлар, хусусан, газ баллонларини етказиб беришдаги тақчиллик, тўлдирилган газ баллонларини кечикиб келиши юзасидан эътирозлар билдирилди.

Муҳаббат Набиева, “Сочак” МФЙ фуқароси:

– Кузнинг салқин кунлари бошланганидан буён табиийки газ, электр энергиясига бўлган талаб ошади. Газ баллон билан таъминлаш масаласида мурожаат қилиш ҳақида ўйлаб юрган вақтимда, барака топсин, “Адолат” партияси депутатлари хонадонимга ташриф буюриб, “Бирор ёрдам керакми, нима муаммоингиз бор?” деб сўраб қолди. Газ баллони кераклиги ҳақида мурожаат қилгандим. Тез фурсатда мурожаатимни ўрганиб, газ баллони топширди.

Фуқароларнинг газ баллонларини ўз вақтида етиб келмаслиги юзасидан қилган мурожаати асосида туман газ таъминоти корхонаси масъуллари билан суҳбатлишилиб, масалага ойдинлик киритилди. Аҳолига суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш ишлари тизимли йўлга қўйилди.

Шунингдек, бандлик масаласида мурожаат қилган Зарина Амонова тумандаги “Диёр” оилавий корхонасига ишга жойлаштирилди.

Зарина Амонованинг “олий маълумотли бўлмаганлигим сабабли бир неча йиллардан буён ишга жойлашолмай юргандим. 3-нафар фарзандим бор. Мен ҳам ишласам, турмуш ўртоғимга ёрдам, ҳарна рўзғорнинг каму кўстига харжлаймиз. Рахмат, “Адолат” партияси депутатларига!”, деган сўзларини эшитиб биз партия фаоллари ўзгача куч-шижоатни ҳис этдик.

Нилуфар АКРАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+