Аҳоли мурожаатлари тингланди

13.03.2020 17:03:30

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг “Аҳоли билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги сайловчилар билан ўтказаётган учрашувларимиз аҳолининг партияга бўлган ишончининг ортишига сабаб бўлмоқда.

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Каипбергенов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Нукус шаҳридаги “Ўрнак” МФЙ ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюрди.

Ташрифи давомида ишчи гуруҳ таркибига бириктирилган Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати У.Сейтжанова ва партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Кудияровлар билан биргаликда маҳалладаги хонадан эгалари билан суҳбатлар ўтказилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ўзларини нималар қизиқтириши ва муаммолари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.

Шу қатори учрашувда аҳоли томонидан кўплаб таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, кредит олиш, бандлик ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, Нукус шаҳри “Ўрнак”  МФЙ ҳудудидаги  Қутлы ел кўчаси 26-уйда яшвочи II гуруҳ ногирони 1965 йилда туғилган Баятанова Гулжаҳан уйида иситиш тармоғининг йўқлигини айтиб, ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатни  Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати У.Сейтжанова тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

Шунингдек, ушбу маҳалла ҳудудидаги А.Мусаев кўчасининг аҳолиси  ички йўлларнинг таъмирталаб эканлигини айтиб шу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан  депутат У.Сейтжанова Нукус шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўрови билан чиқди ва ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, маънавий қўллаб-қувватланди.

Асосийси ишчи гуруҳ ташрифидан аҳоли миннатдор бўлди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+