Акция ўтказиш навбати Кегайлига келди

15.11.2019 19:11:36

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан сайловолди жараёнларда янгича ғоялар билан фаол иштирок этишни мақсад қилган тарғибот акциялари ўтказилмоқда.

Халқ билан бирга бўлиш ва аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган тадбирлар Нукус шаҳри, Элликқалъа, Амударё, Беруний, Чимбой туманларида кўтаринки рухда ташкил қилинган эди. Навбат Кегайли туманига етиб келди.

Куни кеча партиянинг Кегайли туман кенгаши ташаббуси билан маданият маркази биноси олдида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

«Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш – давр талаби!» шиори остида бўлиб ўтган акция ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Унда партиянинг ҳудудий Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига қўйилган номзодлар, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди.

Акцияда сўз олганлар томонидан жорий йилги сайловлар бутунлай янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши эътироф этилди. Ушбу сиёсий жараёнга Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани таъкидланди. Шунингдек, партиямиз сайловолди дастури тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг бу каби тарғибот тадбирлари бошқа туманларда ҳам ўтказилиши назарда тутилган.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+