Акция ва митинглар партиянинг танилувчанлигини оширмоқда

09.12.2019 15:12:33

Тахиатош туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий ғоя ва мақсадларни омма орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган  “Адолат-ҳар бир инсон учун!” шиори остида акция ташкил қилинди.

Акцияда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва туман Кенгаши ходимлари, депутатликга қўйилган номзодлар, партия фаоллари ва кўнгиллилар иштирок этишди. Ушбу акцияга аҳолининг кенг қатлам вакиллари, яъни нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ва умуман турли ёшдаги аҳолининг қатнашгани партияга нисбатан халқнинг муносабати юқори даражада эканлигини билдирди.  

Тадбирда сўзга чиққанлар бу йилги сайловлар арафасида олға сурилаётган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтишди. Шунингдек, коррупцияга барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бепул бўлишига эришиш партия олдида турган энг муҳим вазифалардан бири эканлигига урғу берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган мана шундай акция ва митинглар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+