Акцияда ёш-у қари бирдек фаоллик кўрсатди

12.11.2019 18:11:23

Қўқон шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг “Адолат ҳар бир инсон учун!”  шиори остида  тарғибот акцияси  бўлиб ўтди. Акцияда партия фаоллари, маҳалла аҳолиси, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда халқимиз учун муносиб ҳаёт шароитини яратишга қаратилган янги вазифаларни, марраларни белгилаш ва уларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Партиямиз ҳам жараёнларга дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муносиб хиссасини қўшиб келмоқда. «Куч — адолатда!», «Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони», «Адолат — ҳар бир инсон учун!» ҳамда социал-демократиянинг энг муҳим қадриятлари бўлган — ижтимоий адолат, эркинлик, бирдамлик ва имкониятлар тенглиги ғояларига таяниб, қонун олдида барча фуқароларнинг тенглиги, кафолатланган меҳнат фаолияти эркинлиги, кекса авлод вакиллари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ғамхўрликни амалга ошириш ва бу саъй-ҳаракатларда адолат принципининг устуворлигини таъминлашга эътибор қаратиб келмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ соҳаларида аҳоли манфаатларини таъминловчи муҳим мезон кенг татбиқ этилишини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирларида кенг жамоатчилик вакиллари қамраб олинган.

Тарғибот тадбирида вилоят Кенгаши раиси Шерзод Каримов сўзга чиқиб,  жорий йилда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнларга партия фаоллари жиддий тайёргарлик кўраётгани, бу борада ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар  хусусида сўз юритди.  

Ёшлар ўртасида “Адолат” СДП ғоя ва мақсадларини, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган, уларнинг ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтириш руҳидаги чиқишлар олқишларга сазовор бўлди. Акция доирасида  энг фаол депутатлар тақдирланди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+