Акмал Бурханов “Адолат” СДП аъзолигидан кетди

25.07.2020 10:07:03

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан менинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатидаги ваколатим Агентликка директор этиб тайинланганим муносабати билан муддатидан аввал тугатилди.

Шунингдек, Агентликдаги иш фаолиятимга таъсир этмаслиги учун, хусусан, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзолигини ҳам тарк этишга қарор қилдим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида 6 йиллик фаолиятим мен учун катта мактаб бўлди. Бу янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, сайлов округимда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашгача бўлган ғоят қизиқ ва масъулиятли бурч!

Ўйлайманки, шу йиллар давомида давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида орттирилган тажриба келгусида қўл келади. Юртимиз ривожига озми-кўпми ҳисса қўшишга ҳаракат қилишда давом этамиз.

Шунга қарамай, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, сиёсий партиялар билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

 

Доим ҳамкорликка тайёрмиз! Раҳмат!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+