Амалий ишлар - аниқ натижаларга асос

10.03.2020 11:03:01

Биз депутатлар сайловчиларга берган ваъдамиз, дастуримиздан ташқари сиёсий партиянинг Сайловолди дастурини ҳам амалга оширилишга масъулмиз.

Шундан келиб чиққан ҳолда депутатлик фаолиятимни, берилган ваколатни сидқидилдан, виждонан бажариш, сайловчилар ишончини оқлаш йўлида ҳаракат қиляпман. Хусусан, сайловолди дастуримда халқ таълими тизимидаги ислоҳотларнинг давоми сифатида умумтаълим мактабларида ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларининг қарор топишига эришиш, синфларда ўқувчилар сонини оптималлаштириш, электрон ўқув таълим дастурлари ва мультимедиа маҳсулотлари миқдори ва сифатини ошириш, таълим муассасаларида тиббий хизмат даражасини юксалтириш таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, умумтаълим мактабларини ҳақиқий билим масканларига айлантириш, ўқувчиларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўриш масалалари алоҳида қайд этилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида мактаб ўқувчиларининг дарсликлар билан таъминланиши, дарсликлардаги хато-камчиликлар, замонавий таълим технологияларини жорий этилиши, уларнинг моддий-техник базаси бўйича ўрганишлар ўтказиш, ўрганишларда аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўрганиш ишларини олиб бораяпмиз.

Бугунги кун депутати сессияларда иштирок этиб “депутатлик вазифамни бажардим, куним ўтди - бўлди” деб ўйласа адашади. Депутат ўзи сайланган ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий тадбирларда ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиши, аҳолининг муаммоси-ю, таклиф-ташаббуслари билан яқиндан таниш бўлиши керак. Бу депутатни сайловчилар билан яқинлаштиришга, уларнинг ишончини оқлашга пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўзим депутатликка сайланган 6-Чорраҳа сайлов округида бўлиб, сайловчилар билан мунтаззам учрашувлар ўтказиб келмоқдаман. Учрашувларда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар бериб келаяпман.

Учрашувларда маълум бўлдики, ушбу ҳудуднинг энг катта муаммоси серқатнов йўлларнинг таъмирталаб. Ушбу муаммо юзасидан ҳудуддаги йўлларни таъмирлаш борасида амалий ёрдам сўраб мутасадди идораларга депутатлик сўрови орқали мурожаат қилдим.

Жорий йилнинг 2 - март куни Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси мутахассислари Ж.Садиков ҳамда Ш.Журакуловлар иштирокида ўрганиб чиқилди.  Ўрганиш натижасида Имом Бухорий, Чорраҳа, Янги Хонравот маҳаллаларидаги таъмирталаб йўллар “манзилли дастур”га киритилиши маълум қилинди.

Самарқанд шаҳар “Сўфи Розиқ” маҳалла фуқаролар йиғини И.Бухорий кўчаси 103 уйда яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро Алиев Мирзамурод Абдуллаевичнинг мурожаатига кўра Самарқанд шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожоновга депутатлик сўровини чиқардим.

Ушбу мурожаатда фуқаро М.Алиев 2 йил аввал автоҳалокатга учраганлиги сабабли бир неча бор даволаниб чиққанлиги, лекин даволаниш ўз самарасини бермаганлиги ҳамда ушбу фуқаро  тўлиқ соғайиб кетиши учун операция қилиниши зарурлиги, аммо М.Алиевнинг ҳозирги вақтда оилавий шароити оғирлиги сабабли операция қилиш учун амалий ёрдамга муҳтожлиги баён қилинган эди.

Депутатлик сўровига жавобан М.Алиевнинг имтиёзи йўқлиги сабабли вилоят шифохоналарида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилмаганлигини, аммо, шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникаси томонидан ТМЭК кўригига юбориш учун 120 кунлик назоратга олинганглиги маълум қилиниб, жавоб хати келди.

Қувонарлиси, бугунги саъй-ҳаракатларимиз фуқароларда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтириб, ҳаётга муносабатини тубдан ўзгартириш, яратувчанлик ва ташаббускорлигини оширишга замин яратмоқда. Бу борада изланиш ва ташаббускорликни унутмайлик.

Муҳиба САЙФИДДИНОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+