Амалий ишлар инъикоси

30.09.2020 15:09:01

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи  ниҳоятда таъсирли бўлди. Дунёнинг барча давлатлари, жумладан, мамлакатимизда ҳам коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтдилар. “Биз   Ўзбекистонда COVID-19  қайд этилган дастлабки кунлардан бошлаб барча саъй-ҳаракат ва ресурсларимизни бу хавфли касалликни жиловлаш  ва  энг асосийси  – одамлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратдик.” – деди ўз нутқида.  

Дарҳақиқат,  мамлакатимизда  касаллик аломатлари кузатилган илк кунлардан бошлаб пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш учун зарур чоралар кўрилганлигига барчамиз гувоҳмиз. Ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимлари фаолияти кучайтирилди. Мавсумий  даромадидан айрилган  фуқароларга  манзилли кўмак берилиб, зарур озиқ-овқат, пул маблағлари етказиб берилди. Вазият туфайли  фаолияти  тўхтаб қолган иқтисодий тармоқлари  ва тадбиркорларга  қулайликлар яратилди.  Хориж давлатларидан  юртимизга келган мутахассислар касаллик ўчоғига айланган ҳудудларга юборилиб, беморларни даволаш билан бирга маҳаллий шифокорларнинг билим ва кўникмаларини шакллантиришга ҳисса қўшдилар. Энг муҳими, ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмади. Халқимизнинг рози бўлиши, бу офатни биргаликда бартараф этиш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилди.

Мен ўзим ҳам депутат сифатида давлатимиз, ташкилотлар томонидан  ажратилган моддий ёрдам, ҳомийлик маблағлари, дори-дармон воситаларини  аҳолига етказиб бердим. Халқимиз ортиқча қийналмаслиги, касалликни ваҳимасиз енгиши учун маҳалла фаоллари, масъул ташкилотлар ўз ҳудудидаги ҳолатни назорат қилиб турдилар. Телевидение  ва ижтимоий тармоқлар орқали дунё давлатларида касаллик туфайли юзага келган ҳодисалар, вафот этаётган минглаб инсонлар тақдирини кузатиб, мамлакатимизда яратилган  шароит билан солиштирсак бунинг фарқи янада сезиларли бўлади.

Мамлакатимиз пандемия оқибатларини бартараф этишда, бошқа давлатларга ўрнак бўла оладиган намуна кўрсатди.  Касалликнинг оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш йўлида чуқур ўйланган ва оқилона ёндашуви ижобий баҳоланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг дунё ҳамжамиятига қарата сўзлаган нутқи ҳам амалий ишларнинг инъикоси аслида.

 Манзура САЛИМОВА,

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+