Анъанавий дарслар – билим ва савияни оширишда самаралироқ

18.12.2020 12:12:57

 

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан халқ таълими ва олий таълим тизими муассасаларида онлайн ўқишнинг сифати ва самарадорлиги, дарсларнинг олиб борилаётганлиги, ZOOM дастурлари орқали онлайн уланиш имконият даражаси, педагогларнинг дарс бериш маҳорати ва бошқа масалалар юзасидан Термиз шаҳридаги МФЙларда аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, ота-оналар, ўқувчилар ва талабалар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Хусусан, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда депутатлари шаҳардаги “Саховат” МФЙда аҳоли билан мулоқотда бўлиб, масофавий таълим жараёни, масофавий иш усулининг самараси хусусида аҳоли билан мулоқотлар олиб борди. 

Партия фаоллари аҳоли хонадонларида бўлиб, ота-оналар, мактаб ўқувчилари ҳамда талаба ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб онлайн таълим ва унинг самарадорлиги ҳақида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Олиб борилган суҳбатлар жараёнида маълум бўлдики, маҳалла аҳолиси ва ёшлар томонидан онлайн ўқитиш усули қанчалик сифатли ва қизиқарли бўлмасин, анъанавий ўқитиш усули яхши самара бериши, дарслар давомида қизиқарли савол-жавоблар,  диалог услубидаги мулоқотлар жараёни дарсларни ўзлаштиришда кўпроқ яхши натижалар беришини ва ўқувчиларнинг дарсга қизиқишлари ва ўзлаштириш даражасини оширишини айтиб ўтишди.

Ойбек Бекназаров, Термиз давлат университети талабаси:

-Карантин бошларида масофавий таълим ташкиллаштирилганлиги барча учун ҳам қулай ва анча самарали бўлди. Маҳоратли педагоглар томонидан сифатли онлайн дарслар бериб борилди. Биз бундан жуда мамнунмиз. Аммо интернет тармоғидаги узилишлар ва баъзи бир интернет тарифларининг жуда қимматлиги боис онлайн дарсларнинг интернет орқали барчасини кўришга ва ўзлаштиришга муваффақ бўлганимиз йўқ. Шунингдек, онлайн дарсларда ўзаро мулоқот, семинарлар, ўзаро савол-жавоб бўлмаслиги ўқувчи ва талабанинг дарс ўзлаштириши учун ўзининг ижобий натижасини бера олмайди, деб ўйлайман. Анъанавий дарслар ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан чуқур билим эгаллашда катта роль ўйнайди. Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дарслар анъанавий тарзда олиб борилса кўпроқ ижобий натижаларга эришилади, деган фикрдаман.

Партия фаолларининг ўрганишлари давом этмоқда.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

 

  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+