Андижонда “Адолат сайли”

06.11.2020 09:11:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Энг обод маҳалла” ва “Энг тоза хонадон” танлови катта сайлга айланди. Шу куни кўча ва хонадонлар қайта чирой очди, маиший чиқиндилардан тозаланиб, гуллар билан безатилди.

Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишдилар, ёшларнинг бу борадаги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Тахтакўприк”, “Бирлашган” ва “Бобосадин” маҳаллларидаги кўча ва хонадонларнинг тозалиги бошқаларга ибрат бўлди. Энг тоза ва кўп гул ўстиришга эришган “Тахтакўприк” МФЙдаги Шуҳратбек Холмирзаевлар хонадони “Энг тоза хонадон” деб топилди. “Бирлашган”ликлар маҳаллалар ўртасида ғолиб деб топилди.

Ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон шаҳар кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+