Андижонда бугуннинг қахрамонлари рағбатлантирилди

04.10.2020 21:10:13

Пандемия даврида тиббиёт ходимларининг зиммасидаги масъулият янада ортди. Уларни чин маънода “Бугуннинг қахрамонлари”, дея аташ мумкин. Айни шу эътироф Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова  бошчилигида “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши фаолларини тиббиёт муассасаларига бошлади.

Андижон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада “Оқ халатли халоскорлар” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда юқоридагилар эътироф этилди. Тождор душман номи билан дунё аҳлини ташвишга солаётган касалликдан сақланиш хусусида сўз юритилди. Халқ саломатлиги йўлида касалликка тик қараб, фидойилик кўрсатаётган соҳа ходимлари вилоят партия кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Нилуфар Қосимова, ҳамшира:
-Оқ халат масъулият демакдир. Бу коронавирус сабаб янада кучайди. Касалликка қарши куришиш баробарида касбимизга қанчалик муносиб эканлигимиз синовдан ўтмоқда. Асосийси, фуқаролар бизга ишонч кўзи билан қарамоқда. Бу даволаш ва профилактика жараёнида қўл келяпти.

Лойиҳа доирасида “адолатчилар”нинг юриши давом этяпти.

 

Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши матбуот хизмат

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+