Андижонда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” бошланди

16.10.2019 20:10:08

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган навбатдаги сайловлар олдидан жойларда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида шу йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” эълон қилинди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаолларининг навбатдаги йиғилиши айни шу масалага бағишланди.

Албатта, сиёсий жараёнда аҳолининг, айниқса биринчи марта овоз берувчи ёшларнинг фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтириш зарур. Бу ўз ўзидан сиёсий партиялар олдидаги масъулиятни оширади. Сайлов комиссиялари аъзолари билан бир қаторда партия фаоллари томонидан “Сайлов қонунчилиги янгиликлари” мавзусида учрашувлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бунда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Ҳудудий кенгаш раисларига жамоатчилик орасида тарғибот ишларини кучайтириш вазифаси юклатилди. Сайловчиларга партиямизнинг мақсад ва вазифалари, сайловолди дастурида илгари сурилаётган ғоялар етказилади.

-Ойлик доирасида ҳар бир туманда тарғибот тадбирлари ташкил этилади,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов – Шунингдек, “Менинг овозим-Ватаним келажаги” мавзусида иншолар танловини ўтказишга қарор қилдик.

Йиғилиш якунида амалдаги йилда ўтказиладиган сайловларда кўп ўрин эгаллаш учун фаолликни оширишга келишиб олинди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+