Андижонда сайловолди брифинг

13.09.2019 16:09:55

Амалдаги йилда ўтказиладиган сиёсий тадбир аввалги сайловлардан фарқли равишда юқори даражада ўтиши кутилмоқда. Бу жойларда ўтказилаётган сиёсий мавзудаги давра суҳбатларида ўз ифодасини топмоқда. Андижонда сиёсий партияларнинг ҳудудий раҳбарлари ва ёш сайловчилар иштирокида ўтказилган  брифинг бунга мисол бўла олади.

Ёш сайловчилар иштирокидаги тадбир аввалида партия етакчилари партиянинг сайловолди дастур лойиҳаси, мақсад ва ғоялари, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлардаги иштироки хусусида тушунча бердилар.

-Мен бу йил биринчи бор Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгаш депутатлигига кўрсатилган номзодларга овоз беришда қатнашаман, - дейди Тошкенг давлат аграр университети Андижон филиали талабаси Гавҳарой Насриддинова, - Бугун сиёсий партиялар фаолияти, уларнинг мақсад ва ғоялари билан яқиндан танишдик. Сайловчи сифатида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. Тенгдошларимиз билан муносиб номзодларга овоз беришга қарор қилдик.  

Шу куни “Ёш адолатчилар” Кенгаши аъзолари ўз тенгдошларига партиямиз фаолияти ва истиқболдаги режалар хусусида тушунча бердилар.

                                                        Малоҳатхон Мусаева,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

                               Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+