Андижонда тиббий кислород ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

11.09.2019 12:09:54

 

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва GIZнинг “Ўзбекистонда пешқадам тиббий технологияларни бошқариш” лойиҳаси асосида Андижон давлат тиббиёт институтида республикамизда ягона бўлган тиббий кислород ишлаб чиқариш мини заводи ишга тушди. Уни амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси,  Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов ташаббускорлардан бири бўлди.

Даволаш жараёнларида кенг фойдаланиладиган тиббий кислород илгари баллонларда ташиб олиб келинар эди, -дейди Мадаминжон Мадазимов, -Бу ўзига яраша қийинчиликларни туғдирар эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 минг евро. Ушбу мини-завод нафақат тиббий кислородни сотиб олиш учун ҳаражатларини қискартиради, балки беморларга ўз вақтида сифатли тиббий кислородни хавфсиз, осон етказиб берилишини таминлайди, баллонларни ёнғинга қарши сақлашдаги муаммоларининг ҳам олди олинади.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва бу йўлда замонавий тиббиётга асосланган ҳолда иш юритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган андижонлик тиббиётчи-сафдошларимиз янгиликдан хурсанд.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+