Андижонлик “адолатчи аёллар” ўз фаолиятидан қониқмади

11.09.2020 16:09:57

 

Ўзбекистон “Адолат”  СДП Андижон вилояти кенгаши Аёллар қанотининг навбатдаги ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда  2014-2019 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Ҳисобот даврида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 621 нафар вақтинча ишсиз аёллар ишга жойлаштирилди. 53 нафар тадбиркор аёлни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит олишига кўмаклашилди. Уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. Бу жамоатчиликда партиямизга бўлган ишончни оширди.

Юқоридагилардан кўриниб турибди, сезиларли ишлар амалга оширилди, ютуқлар бисёр. Бироқ етарли эмас. Шу сабаб тадбир иштирокчилари ўз фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмадилар. Аёллар қанотининг кейинги фаолиятини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва фаол хотин-қизларни партия сафига қўшиш бош вазифа сифатида белгилаб олинди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+