Ангорлик маслакдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

05.02.2021 12:02:56

  Бошланғич партия ташкилоти сиёсий кучнинг халқ билан боғлайдиган, ғоявий мақсадларини тарғиб қилишда асосий рол ўйнайдиган  муҳим қуйи бўғин ҳисобланади. Чунки содир бўлаётган сиёсий вазиятга холисона баҳо берадиган, халқни қийнаб келаётган, тараққиётга тўғаноқ бўлаётган барча муаммоларни бартараф этишга астойдил киришадиган ҳам айнан шу партия қуйи тузилмаларидир.

  Шу нуқтаи назардан етакчи қанчалик изланувчан бўлса, қуйи бўғин томонидан амалга оширилаётган ғоявий-сиёсий, ташкилий-партиявий ишлар шунчалик самара беради.       

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда партиянинг Ангор туман Кенгаши томонидан тумандаги 3-ўрта умумтаълим мактаби бошланғич партия ташкилотида онлайн намунавий семинар ташкил этилди. Семинарда партиянинг масъул ходимлари, депутатлар ҳамда туман бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этишди.

  Семинардан кўзланган  мақсад - мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фаол иштирокини таъминлаш, партия қуйи бўғинлари фаоллигини ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда партия фаоллари олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилган.

   Ўқув семинарни Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши раиси Норбўта Раҳимов кириш сўзи билан очиб берар экан, семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад хусусида иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтди.      

    Семинарда сўзга чиққан маърузачилар семинар кун тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури, мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг норматив ҳуқуқий базаси, сиёсий партияларнинг бир-биридан фарқи, мақсад ва вазифалари, социал-демократик партия мафкураси, партия тарихи, партиянинг асосий ҳужжатлари, партия тадбирларини самарали ташкил этиш механизмлари,  фуқароларнинг партияга аъзо бўлиш тартиби юзасидан батафсил маълумот бердилар.            

   Бундан ташқари, сўзга чиққанлар депутатлик гуруҳларининг партия қуйи бўғин ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари ишини такомиллаштириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини ҳам янгича услуб ва воситалар билан бойитиш, сиёсий партияларнинг хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ишини ташкил қилиш, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини ривожлантириш, хотин-қизлар билан ишлашда сиёсий партиялар ишини ташкил қилиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтишди.

 Эшдавлат Ҳалимов, Ангор тумани 3-ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси, БПТ аъзоси:

Партиянинг янги аъзоси сифатида “Адолат” СДП низоми ва дастури ҳақида жуда кўп фикр алмашдик. Менга партия бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлиги тарафдори эканлиги, иқтисодий ўсиш натижалари аҳолининг турли ижтимоий гуруҳ ва қатламларининг турмуш сифати ва даражасини оширишга хизмат қилиши лозимлиги, олий таълимда квоталарни кўпайтириш ҳақидаги қоидани олға суриши ёқди. Шунинг учун ўзим ҳам унинг сафларидан ўрин олиб, ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилишга қарор қилдим.

 Тадбир сўнгида партия сафига яна 50 нафар аъзолар қабул қилиниб, аъзолик билетлари топширилди.

 

Фахриддин Орифхонов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+