Аниқ вазифалар ўртага ташланди

15.10.2019 21:10:14

Ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотларининг раҳбар органи ҳисобланадиган Конференция йиғилишлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кўтаринки руҳда ташкил килинмоқда.

Куни кеча Тахиатош тумани ҳокимиятида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тахиатош туман ташкилотининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев иштирокида ўтказилган йиғилишда туман партия Кенгаши ходими,  бошланғич партия ташкилотларидан делегатлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Шунингдек, ушбу конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тахиатош туман Кенгашининг ўтган йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи тингланиб, 2020-2024 йилларга мўлжалланган аниқ устувор вазифалар ҳам белгиланиб олинди ва бу бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳокамага чиққан партия фаоли У.Утамбетов белгиланган устувор вазифалар бўйича партия мафкураси ва позициясини жойларда ифодалаш, ҳимоя қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини кучайтириш, партия аъзолари сонини ошириш, жамият соҳаларида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш ва кучайтиришга қаратилган вазифаларни қўллаб-қувватлаб, унинг ижросини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати                                 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+