Ақл мусобақаси

07.12.2020 17:12:12

“Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Б.Камолов ташаббуси билан партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида 4-мактабда “Бараж” маҳалла аҳолиси  ўртасида  шахмат ва шашка мусобақалари ташкил қилиниб, унда 100 га яқин оила қатнашди.

photo_2020-12-01_14-51-29

Таъкидлаш жоизки, юртимизда спортнинг айниқса, шахмат-шашка турини оммалаштириш, хусусан, оилалар ўртасида турли мусобақаларни ташкил этиш орқали ёш авлоднинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби мақсадларни ўзида мужассам этгани билан янада аҳамиятлидир.

photo_2020-12-01_14-51-23

- Муросасиз кечган мусобақада ғолиб бўлганимдан мамнуман, -дейди  “Бараж” маҳалла фуқароси Тожибой Нематов. - Ушбу спорт турининг нуфузи йилдан-йилга ошиб, уларда иштирок этаётган юртдошларимиз сони кўпайиб бораяпти.  Бу галги мусобақа жуда қизиқарли бўлиб ўтди. Албатта, бундан кейин ҳам оиламиз аъзолари билан мазкур спорт турларини янада оммалаштирамиз. Ушбу мусобақани ташкил килган депутатимиз Б.Камоловга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

 

 Акром САЙДАЛИЕВ,  

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани  Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+