Архив маълумотларини олишда онлайн навбат ташкил этилса

02.09.2019 13:09:23

Пенсияга чиқиш даврида ёки бошқа зарур ҳолатларда зарур маълумотномаларни олиш мақсадида ҳар куни кўплаб фуқаролар архив идораларига мурожаат қилишади. Бироқ, турли сабабларга кўра кимдир архив идорасидан тез фурсатда маълумот олса, кимлардир бир неча кун кутишига тўғри келади. Бу ҳолатдан эҳтимол таниш-билишчилик бўлаётгандир, деган фикр ҳам уйғонади. Албатта, бунда кимгадир яқин йиллардаги, яна кимгадир бир неча узоқ йиллик маълумотлар зарур бўлишини яхши тушунамиз. Бу ҳам сўралган маълумотномаларни тақдим қилиш муддатлари орасидаги фарқларга таъсир қилиши табиий. 

Бизнингча, архив идорасидан тегишли маълумотномалар берилишида хизмат кўрсатишнинг замонавий шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Яъни сўралган архив маълумотлари давлат хизматлари марказлари орқали ҳам онлайн навбат билан бериб борилса, хизмат сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг архив муассасаларидаги мавжуд ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг қонуний чора-тадбирлари амалга ошририлдганидан кўпчиликнинг хабари бор. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида архив маълумотларини онлайн навбат орқали олиш тартибини ҳам жорий қилиш ҳақида партиянинг Сайловолди дастурида тегишли вазифалар белгиланиб, амалга оширилса, фуқароларга яна бир қулайлик яратиш имкони юзага келади.   

Жовли САТТОРОВ,

Ўбекистон “Адолат” СДП Деҳқонобод туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+