Арнасойда адолатли қайноналар аниқланди

26.09.2020 10:09:59

 

Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Арнасой туман Кенгаши томонидан партияга аъзо бўлган, фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган қайноналарни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида “Адолатли қайнона” кўрик танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида хотин-қизларнинг мамлакатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида тўлиқ ва тенг иштирокини таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат органларининг барча бўғинларида қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кафолатлаш, юқори билим ва касбий маҳоратга эга бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги белгиланган. Шу билан бир қаторда, оила мустаҳкамлигини таъминлашда, болалар тарбиясида, уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топишида аёлларимизнинг хизматлари катта эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.

Бу борада партиянинг Арнасой туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги ролини кучайтириш, уларнинг ташаббускорлигини ошириш мақсадида бир қанча кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда.

“Адолатли қайнона” кўрик-танлови ҳам шулардан биридир.

-Бу танлов орқали биз туманимиздаги кўпгина қайноналар билан танишиб, тажриба алмашдик, - дейди танлов ғолиби Н.Шукурова - Албатта мукаммал инсон бўлмаганидек, биз қайноналар ҳам мукаммал эмасмиз.  

Бугунги қайноналар оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, фаол, ташаббускор, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата оладиган бўлишлари лозим.

Танлов ўз номи билан биз қайноналарни адолатли қайнона бўлишга чорлайди.

Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+