“Авиасозлар” дехқон бозорида нархлар асоссиз оширилди

27.03.2020 15:03:46

Бугун бозорларимиздаги нарх-навонинг асоссиз ошиш ҳолатлари афсуски, кўп учрамоқда. Дўконлар, ёйма дўкон расталаридан кундалик эҳтиёж учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳарид қиламан, десангиз,баъзи қўштирноқ ичидаги тадбиркор сотувчилар нархларни осмонга чиқариб олишган. Сабабини сўрасангиз,йўллар қатнови ёпиқлигини баҳона қилишади. Халқимизнинг бошига шундай синовли дамлар тушганда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ўрнига ўз манфаатидан бошқа нарсани ўйламайдиган бу каби кимсаларни қандай тушуниш мумкин?

Мана, масалан, пойтахтимиздаги “Авиасозлар” дехқон бозорини олайлик. Бу ерда гўшт нархи 52 мингдан 64 минггача сотилмоқда (алоҳида ташкил қилинган ярмаркадан ташқари). Бундан ташқари, кўпгина қушхоналар Ветеринария томонидан назоратга олинмаган. Сертификат ва маълумотномалари ҳам йўқ.

Аслида бу бозор қандай кўринишда бўлиши керак эди? Маълумки, бозор ичида 2 қаватли савдо мажмуаси бор. У қайта таъмирга тушиб, қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Савдо расталари аслида айнан шу ерда ташкил қилиниш ўрнига машиналар тўхташ жойи бўлган ерда тўпланган. Бу бир қатор тартибсизликларни келтириб чиқараётгани айни ҳақиқат. Буни кимдир назорат қиладими? Айниқса, бугунги қатъий карантин шароитида бу ҳолатни бартараф этиш вақти келмадими?

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+