Аёллар қаноти хотин-қизларга кўмак бермоқда

01.11.2020 15:11:11

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши қошидаги Аёллар қаноти раиси Шаҳноза Ғаниева  вилоят ишчи гуруҳи билан биргаликда  Марғилон шаҳрида истиқомат қилиб келаётган аёллар  турмуш тарзи билан танишиб, уларнинг бандлиги таъминлаш,  мурожаатларини ижобий  ечим топишига  ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

– 5 боланинг онасиман.   Ногиронлиги бўлган фарзандим бор,   – дейди “Чилонзор” МФЙ Тинчлик кўчаси 183/5 хонадонда яшовчи  Зиёда Умурзақова. – Шароитим ҳисобга олиниб, “Темир дафтар”га  киритилганман. Касбим тикувчилик бўлганлиги учун берилган имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда тикув машинаси олиш мақсадида  АТБ “Агробанк” филиалига  4 июнь куни ариза билан мурожаат қилган эдим.  Аммо ҳали  бирор натижа бўлмади.  Фарзандим доимий эътиборга муҳтож бўлганлиги   сабабли давлат ишида ишлай олмайман. Кўмак берсангиз.   

 Фуқаронинг  мурожаати жойида ҳал этилди. Банк томонидан  кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Шаҳарнинг  Наврўз кўчаси 26-уйда Муяссархон Исмоилова  истиқомат қилади.  Оилавий шароити   оғирлиги учун уйи таъмирга муҳтож.   Мазкур масала юзасидан ҳомийлар жалб қилиниб, тамирлаш ишларига бириктирилди.

 Шу билан бирга, уй-жой, кредит ажратилиши,  ногиронлик аравачаси берилиши, ижтимоий кўмак зарурлиги сингари масалалардаги  мурожаатларнинг аксарияти ўз ижобий ечимини топди, ҳомийлар жалб қилинди.  Айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+