“Аёллар қаноти”нинг 5 йиллик фаолияти таҳлил этилди

03.09.2020 10:09:48

 

Бугунги кунда партиямизнинг Зангиота туман Кенгаши “Аёллар қаноти”  сафида 84 нафар хотин-қиз бирлашган бўлиб, уларнинг аксарияти халқ саломатлиги ва ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилаётган сафдошларимиздан иборат. Шундан туман Кенгашида 4 нафар хотин – қизлар   депутатлик фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

“Адолат” СДП Зангиота туман Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг Конференцияси бўлиб ўтди. Партия бошланғич ташкилотларидан сайланган делегатлар, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, Кенгаш аъзолари иштирок этган конференцияда дастлаб партия туман Кенгаши раиси Нигора Халходжаева  ташкилотнинг 2015-2020 йиллар оралиғида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот берди. Шундан сўнг кун тартибидан ўрин олган партия туман кенгаши аъзолари таркибига конференциялар оралиғи даврида киритилган ўзгартиришлар тасдиқлаб олинди. Тадбир давомида туман “Аёллар қаноти” Кенгашига таклиф этилаётган номзодлар кўриб чиқилди, муҳокамадан ўтказилди ва сайланди. Бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур Конференция вилоят Кенгашининг барча туман ва шаҳарларида юксак савияда бўлиб ўтди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+