Аёлларнинг мурожаатлари ўрганилди

04.11.2019 20:11:19

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг Шофиркон туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари “Пашмон” МФЙ ҳудудидаги Ботир Ортиқов бошчилик қилаётган “Ҳафизобод” фермер хўжалиги теримчи-аёллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди.

Ўрганишлар давомида ҳудудда мавжуд муаммолар тилга олинди, хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, МФЙдаги бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга ўтувчи кўприкни таъмирлаш, газ масаласини ҳал этиш билан боғлиқ қатор муаммолар тилга олинди. Ушбу муаммолар юзасидан маҳалла фаоллари ўз таклифларини билдириб ўтишди. Партия туман Кенгаши ходими ва депутатлари муаммони бартараф этиш йўллари тўғрисида тўхталиб ўтар экан, бугунги кунда партия олдида турган муҳим вазифа ҳам айнан аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиб, уларнинг мурожаатини ижобий жиҳатдан ҳал этиш муҳим масала эканлиги айтиб ўтилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари муаммо юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан мурожаат қилиб, уларнинг амалий ечимларига эътибор қаратиши ҳамда сўров натижасини назоратга олишини қайд этишди.

Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+