Азимободда интернет сифати яхшиланди

13.05.2020 15:05:54

Барчамизга маълумки, карантин  даврида  айрим ташкилот ходимлари уйда қолиб, масофавий ишлаш тизимига ўтди. Ўқувчилар эса ўқув йили тугагунига қадар онлайн таълим олишлари белгиланди. Улар телевизион дарсларни кузатиб, берилган уй вазифаларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали устозларига етказиб беряптилар. Аммо айнан етказиб бериш зарур бўлганда Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида интернет тезлиги муаммога айланади. Баъзан битта маълумотнинг кетиши соатлаб вақтни ва қайта-қайта юклашни талаб этди. Бу эса ўз навбатида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, таълим ва бошқа соҳа вакилларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Фарғона вилоятининг 27-“Азимобод” сайлов округидан сайланган, Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати Абдуғани Набиев ўз ҳудудидаги ноқулайликни  бартараф этишга бел боғлади.  “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали, Олтиариқ тумани телекоммуникациялар боғламаси бошлиғи  Б.Розиқовга мазкур муаммо юзасидан  депутатлик сўрови юборган эди.  Мурожаати ижобий ечим топиб, Азимободга  “Uzmobile” компанияси томонидан сифатли интернет тармоғи учун 3,5 км. масофага оптик шиша толали кабел тортилди ва аҳвол яхшиланди. Эндиликда   “Азимобод” МФЙда ҳам 4G интернет  хизматидан фойдаланиш мумкин.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+