Бахтимиз тимсоли билан соғлом ҳаёт сари

19.11.2020 14:11:39

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун  муносабати билан Андижонда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида марафон ташкил этилди. Унда халқ таълими тизимида фаолият юритаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам фаол қатнашдилар. 

Иштирокчиларнинг қўлидаги байроқчалар уларнинг кайфиятини янада кўтарди. Давлатимиз рамзини кўксига тутган ҳар бир фуқаро ўзини бахтиёр ҳис этаётганини сезиш қийин эмас. Соғлом ҳаёт сари босилган қадамлар бу бахтиёрликни икки карра оширди.

Замирахон АҲМЕДОВА, халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати:

-Маориф соҳасида ишлаш баробарида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси сифатида сиёсий жараёнларда фаол қатнашаман. Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун олдидан жойларда тарғибот тадбирларини ўтказдик. Бугун бу ҳаракат янада кенг қулоч ёзди. Мақсадимиз ҳар бир фуқарода байроғимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотиш.   

Ҳа, мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Унинг муқаддаслиги, фахр ва ғуруримиз эканлигини унутмайлик.

     Малохатхон МУСАЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+